23:05 / 15.11.2015
15791

Парижда яна бир отишма содир бўлди

15 ноябрь оқшомида Париж шаҳрида яна бир отишма юз берди. Бу ҳақда Франция пойтахтидаги манбасига асосланган ҳолда РИА Новости нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Парижнинг иккинчи округида, яъни шаҳар марказида отишма овозлари эшитилган.

Отишмада қатнашган томонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Аниқлик киритилишича, отишма юз берган Сен-Мартен кўчасига полиция вакиллари етиб борган. Хабарларда 1 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Кўчадаги кишилар дуч келган биноларга кириб яширинишган. Ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.

Баъзи хабарларда террорчи одамларни гаровга олгани ҳақида айтилмоқда.

Top