07:39 / 15.11.2015
3696

Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари террорчиларнинг 7 та қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Сурия Қуролли кучлари расмий вакили Али Майҳубнинг маълум қилишича, охирги икки кун ичида Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари 151 та жанговор парвоз амалга ошириб, 323 та нишонга зарбалар берди. Натижада террорчиларнинг 7 та қўмондонлик пункти яксон қилинди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Охирги икки кун ичида Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари 151 та жанговор парвоз амалга ошириб, 323 та нишонга зарба берди. Хомс шаҳридан шарқий томонда террорчиларнинг 7 та қўмондонлик пункти йўқ қилинди. Шунингдек, Хама шаҳридан шимолий томонда иккита ўқ-дори омбори, пулемётлар билан қуролланган автомобиллар, Хомс ва Ҳалаб шаҳри атрофидаги бир нечта террорчилар отрядлари йўқ қилинди. Шунингдек,Идлиб вилояти ва Ҳалаб шаҳридан жануби-ғарбий томонда 20 та зирҳли машина яксон қилинди”, деб айтди Майҳуб.    

Top