08:25 / 16.11.2015
2011

"Формула-1": Нико Росберг Бразилия Гран-Присида ғолиб бўлди

"Мерседес" жамоасининг германиялик пойгачиси Нико Росберг Бразилия Гран-Приси ғолибига айланди.

Маррага иккинчи бўлиб унинг жамоадоши, британиялик автопойгачи Льюис Ҳэмилтон келган. Германиялик яна бир пойгачи, "Феррари" жамоаси аъзоси Себастьян Феттель учинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ўтказилган Мексика Гран-Присида ҳам Нико Росберг ғалаба қозонганди.

Росберг эндиликда умумий ҳисобда, жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўринни нақд қилди. У 297 очко тўплаган ва учинчи ўриндаги Феттелни 32 очкога ортда қолдирган. Биринчи ўринни АҚШдаги Гран-Прида ғолиб бўлиш орқали Льюис Ҳэмилтон муддатидан олдин эгаллаб бўлганди. Унинг ҳисобида 363 очко бор.

Тўртинчи ўрин учун эса финляндиялик Валттери Боттас ("Уильямс", 136 очко) ва Кими Райконен (135 очко) ўртасида кураш кечади.

Йилнинг охирги Гран-Приси 27-29 ноябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

Top