07:50 / 16.11.2015
2602

Олланд фавқулодда режим тартиби муҳлатини 12 кундан 3 ойга узайтириш таклифи билан чиқди

Франция президенти Франсуа Олланд парламентда чиқиш қилиб, мамлакатда фавқулодда режим ҳолатини жорий қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш таклифини билдирди. Бу ҳақда Рейтер хабар тарқатган.

Президент фавқулодда режим тартиби муҳлатини амалдаги 12 кундан 3 ойга узайтиришни таклиф қилган.

Қайд қилинишича, Олланд парламентарийлар билан махсус учрашувда айнан шу масалани муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 132 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 349 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 96 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Top