15:44 / 16.11.2015
6215

Ўзбекистонда “Ёшлар ҳафталиги” бошланди

2015 йил 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Ёшлар ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида ўтказилаётган ушбу ҳафталикнинг биринчи куни оммавий ахборот воситалари учун брифинг билан бошланди.

Унда тадбир ташкилотчилари журналистларга “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ташкил этиладиган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шундан сўнг ҳафталик доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга старт берилди.

Жумладан, биринчи кун дастуридан Мода ва дизайн фестивалининг очилиш маросими, Республика рассомлик коллежи мода намойиши, Замонавий кино индустрия ускуналари кўргазмаси, Фестивал филмлари намойиши ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари спектакли ўрин олган.
Миржаҳон Юсупов, ЎзДЖТУ талабаси

Top