21:26 / 16.11.2015
4497

Трамп ИШИДнинг нефть ўчоқларига зарба беришга чақирди

АҚШ президентлигига номзод ва миллиардер Дональд Трамп Парижда бўлган ҳужумларга қадар ИШИДнинг Сурияда жойлашган марраларини янада заифлаштириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Номзоднинг сўзларига кўра, АҚШ ва коалиция ИШИДнинг молиявий тармоқлари, жумладан, нефть ўчоқлари ва банк ҳисоб рақамларини йўқ этишлари лозим. Трампнинг сўзларига кўра, нефть ИШИД раҳбарларининг энг йирик моддий манбаси ҳисобланади.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШнинг ҳозирги президенти Барак Обама терроризм билан курашишда заифдир. У шунингдек, Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни Яқин Шарқ борасида билдирган фикрлари туфайли айблади.

Top