09:10 / 17.11.2015
3757

Цукерберг Франция триколори билан боғлиқ айбловларга жавоб қайтарди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг нега “хавфсизлик текшируви” функцияси унинг ресурсида 13 ноябрь куни, Франциядаги терактлардан сўнг пайдо бўлганини, бир кун олдин, 12 ноябрда Байрутдаги терактлар чоғида эса ишламаганини изоҳлади. Бу борадаги хабарни у ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида эълон қилди.

Цукербергнинг сўзларига кўра, Франциядаги воқеаларга қадар Facebook қоидалари фақатгина табиий офатлар чоғида ишга тушар эди. “Биз мазкур қоидаларни ўзгартирдик ва энди хавфсизлик текширувини одамлар билан содир бўладиган бошқа фожиалар чоғида ҳам ёқишни режалаштирмоқдамиз”, - дейилади хабарномада.

Ижтимоий тармоқнинг кенгайтирилган матбуот хабарномасида аниқлаштирилишича, хизмат Facebook’да бу борадаги хабарлар сонининг кескин ошиб кетиши муносабати билан ишга туширилган. Воқеа жойидаги одамлар ижтимоий тармоқдан жуда кенг фойдалангани боис уларга яқинларини топишда ёрдам кўрсатишга қарор қилинган.

“Бу борадаги саволлар билан бизга мурожаат қилаётган барчадан миннатдормиз. Сиз ҳақсиз, дунёда кўплаб муҳим ҳодисалар содир бўлмоқда. Биз барча инсонларга бирдай ғамхўрлик қиламиз ҳамда мураккаб вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - хулоса қилди Цукерберг.

Top