00:24 / 17.11.2015
3257

Евро-2016 га қуръа ташлаш маросими бошқа жойга кўчирилмаслиги маълум бўлди

УЕФА 2016 йили Европада ўтказиладиган футбол бўйича қитъа биринчлиги баҳсига қуръа ташлаш маросими Париж терактлари сабаб бошқа ерга кўчирилмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Press Association.

Қуръа ташлаш маросими аввал режалаштирилганидек, 12 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади. Маълумот учун, футбол бўйича Европа чемпионати 2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар Францияда бўлиб ўтади.

Top