09:40 / 17.11.2015
2899

Гарвард кампусида бомба борлиги ҳақидаги хабар туфайли талабалар эвакуация қилинди

16 ноябрь куни кечаси АҚШдаги Гарвард университети кампусида жойлашган 4та бинодан талабалар эвакуация қилинди. Бунга университет ҳудудига бомба жойлаштирилгани ҳақидаги хабар келиб тушгани сабаб бўлган.

"Бу ҳақдаги хабар тасдиқланмади. Одамлар бинолардан хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа жойига етиб келишган. Кампус ҳудудига киришлар ёпиб қўйилган", дейилади Гарвард университетининг расмий сайти хабарида.

Маълумот учун, Гарвард университети дунёнинг энг машҳур ўқув даргоҳларидан бири ҳисобланади. Бу университитер Массачусетс штатининг Кембриж шаҳрида жойлашган. 2010 йил маълумотига кўра, Гарварддаги талабалар сони 6,7 минг нафарга, аспирантлар сони эса 14,5 минг нафарга етган.

Университет ўзини битириб чиққан талабаларнинг миллиардерларга айланиши кўрсаткичлари борасида дунёнинг энг илдам ўқув даргоҳи ҳисобланади.

Top