23:43 / 17.11.2015
3232

Марғилонда янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Жорий йил якунлари бўйича Фарғона вилоятида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 23 та объект, жумладан, битта мусиқа ва санъат мактаби қуриб битказилиш ишлари давом этмоқда.

Бу мақсадларга жамғарма ҳисобидан қарийб 21 млрд сўм маблағ ажратилган.
Мана шу ишлар доирасида Марғилон шаҳрида Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси фойдаланиш учун ёшларга топширилди.

Янгидан қурилган ва ўз фаолиятини бошлаётган спорт мажмуасида эса ёпиқ спортзал, теннис майдончалари, 5 минг томошабинга мўлжалланган яшил футбол майдони, югуриш йўлакларида бир вақтнинг ўзида спортнинг 11 йўналишида 532 нафар болалар мунтазам шуғулланиш имкониятига эга.

Top