11:09 / 17.11.2015
5909

ОАВ: Париж теракти вақтида ўзини портлатганлардан бири Брюсселдаги кафе хўжайини бўлган

Бельгиядаги 7sur7 нашрининг ёзишича, Парижда ўзини портлатиш орқали теракт содир этган Браим Абдусалом Брюссел шаҳридаги Моленбек кварталидаги "Монахини" (бельгиячада «Les Béguines») кафесига эгалик қилган.

Қайд этилишича, айни вақтда бу кафе ёпиб қўйилган. Бу кафеда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган рейд давомида наркотик моддалар топилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Париж шаҳридаги "Стад де Франс" стадиони олдида портлаш содир этилди. Жангарилар шу вақтда шаҳарнинг бошқа нуқталарида 6та теракт содир этилди. Хусусан, "Батаклан" театрида ташриф буюрувчилар қирғин қилинди, Сена бўйидаги Le Carillon ҳамда Le Petit Cambodge ресторанларидаги хўрандалар ўққа тутилди.

Охирги маълумотларга кўра, бу терактлар туфайли 129 киши ҳалок бўлган ва 352 киши жароҳатланган.

Top