20:47 / 17.11.2015
12027

Обама ва Путиннинг суҳбатини тингламоқчи бўлишгани акс этган видео пайдо бўлди

Антальяда ўтаётган G20 саммитида АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Владимир Путин ўртасидаги суҳбатни воқеа жойида бўлганлардан бири эшитмоқчи бўлди. Номи айтилмаган ташкилотнинг аккредитациядан ўтган вакили ҳеч нарсадан хабари бўлмаган президентлар фақатгина қўриқлаш хизмати ва таржимонлар олдидагина суҳбатлашаётган пайтларида билдирмасдан улар ёнига яқинлашмоқчи бўлган.

Ушбу саммитдаги Путин ва Обаманинг суҳбати кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. Президентлар учрашиб, таржимонлар орқали суҳбат ўтказишди. Бироқ ёпиқ матбуот тартибида ўтаётган учрашув узилиб қолишига озгина қолди, чунки уларнинг суҳбатини воқеа жойида бўлганлардан бири тингламоқчи бўлди.

Шубҳали эркак телекамералар объектига тушди. Видеоролик Russia Today’нинг Youtube’даги каналида чоп этилди.

Кўпчилик фойдаланувчиларда бу одамнинг суҳбатлашаётган президентлар ёнига яқинлашмоқчи бўлишга уринишлари табассум уйғотди. Бу эркак телекамераларга юзи билан бурилиб, президентлар ёнига орқаси билан келишга ҳаракат қилди.

Бир неча сониядан кейин жосусни воқеа жойида бўлганлардан бири ўзига қаратмоқчи бўлди. Бироқ жосус суҳбатлашаётан президентлардан узоқлашишни истамаган ва суҳбатни эшитишга умидини сўндирмаган.

Икки президент ўртасидаги суҳбат 20 дақиқага яқин давом этди. Президентлар курсиларга бир-бирларига қарама-қарши ўтирганча, матбуот учун ёпиқ бўлган тартибда бирга-бир гаплашишган. Улар нима ҳақида гаплашишгани номаълумлигича қолмоқда. Бунда сиёсатчилар таржимон хизматидан фойдаландилар.

Бундан аввалроқ Путин ва Обама “Катта йигирматалик” саммити фотосъёмкаси тадбирида бир-бирларига луқма ташлаб қўйишган. Бундан ташқари, улар қўл сиқишиб кўришганлар.

Top