14:53 / 17.11.2015
3510

Ўзбекистон ТИВда дипломатик хизматнинг янги раҳбари тайинланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов вазирликнинг Дипломатик хизматлар бўлимига («Дипхорижхизмат») янги раҳбар тайинлади.

Вазирликнинг расмий сайтида кўрсатилишича, бу лавозимга бундан олдин Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули сифатида ишлаган Абдураҳим Қаюмов тайинланди.

У бу лавозимда шу вақтгача фаолият юритган Обиджон Жўраевни алмаштирди.

Top