21:57 / 17.11.2015
2583

Ўзбекистонда ўтган ҳафта келиб чиққан ёнғинлардан 719 млн сўмлик моддий зарар сақлаб қолинди

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 230 та ёнғинлар қайд этилди. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 542 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 719 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи фуқаро Х.Абидовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи фуқаро Қ.Ўктамовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 95 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро А.Алишеровнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Top