23:55 / 17.11.2015
2788

Қирғизистонда сўнги ўн ой давомида коррупцияга доир 595 жиноят аниқланди

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2015 йилнинг 10 ойи давомида коррупция характерига эга бўлган 595 мансабга доир ва бошқа жиноятларни аниқлади. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, коррупция ҳолати – 7, пора олди-бердиси – 48, мансабни суиистеъмол қилиш – 239 тани ташкил этган.

Ушбу жиноятларга доир 261 жиноий иш судга топширилган (81 ишга нисбатан суд қарори чиққан, 5 нафар киши озодликдан маҳрум этилган, 19 нафари шартли равишда қамоққа олинган, 34 нафар киши 2 мингдан 4 миллион 500 минг сом миқдорида жаримага тортилган).

Top