17:56 / 17.11.2015
3616

Тошкентда Кичик грантлар дастури муҳокама қилинди

2015 йил 16 ноябрь куни Тошкентдаги Grand Mir Hotel меҳмонхонасида Глобал экологик жамғарманинг Кичик грантлар дастурига оид мамлакатларга бўйича дастурий стратегияси ҳолатлари муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди. Унду дастурнинг Ўзбекистонда 6-операцион босқичдаги ижроси масалалари кўриб чиқилди.

Давра суҳбатида халқаро ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар, илмий давралар ва хусусий сектор вакиллари тўпланишди.
Тадбир Экосан ҳамда жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Жорий йилнинг июлида дастур доирасида ННТлар ўртасида 6-операцион босқич учун дастурнинг миллий стратегияси бўйича танлов эълон қилган эди. Танлов якунларига кўра стратегияни ишлаб чиқиш ҳуқуқини “Экосан” халқаро жамоат фонди қўлга киритди.
Лойиҳанинг миллий маслаҳатчиси ўтказган тақдимотда таъкидланишича, дастурнинг илгариги фаолияти тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигига алоқадор лойиҳалар энг талабчан ва долзарб эканлиги аниқланди.

Бу секторда кенг миқёсли ўзгаришларни амалга ошириш галдаги муҳим вазифалардан бири бўлиши лозим.
Ўзбекистонда Кичик грантлар дастури 2008 йилдан ишга туширилган эди. Шу давр мобайнида унинг доирасида 2 316 126 долларлик жами 78 лойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари, жамғарма 4 млн доллар миқдоридаги қўшимча молиялаштиришни бошқа манбалардан жалб қилди.

Top