09:58 / 17.11.2015
3670

"Хоразм Текс" енгил саноат мажмуасида 200дан зиёд янги иш ўринлари ташкил қилинди

Боғот туманида иш бошлаган “Хоразм Текс” енгил саноат мажмуасида 200 нафардан зиёд ишчи қабул қилинди. Уларнинг асосий қисмини касб – ҳунар коллежларини битирувчилари ташкил этади.

Корхонада 2015 йилнинг январь – июль ойларида бир ярим минг тонна пахта толаси қайта ишланиб, бир минг икки юз тонна ёки бир миллион долларликдан ортиқ ип – калава чет элларга экспорт қилинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизматига асосланиб, "Телеграф.уз" нашри хабар берган.

"Бугун корхонада иккинчи босқичда ўрнатиладиган дастгоҳ ва ускуналарни олиб келиш бўйича тадбирлари амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.

Top