Қатарда ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари баҳс олиб бормоқда. Учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди.
Унда терма жамомиз аъзолари рақиб дарвозасига жавобсиз иккита гол киритди – Азиз Ҳайдаров 8-, Сервер Жепаров 31-дақиқада гол урди.
Таъкидлаш жоизки, терма жамоа сафида 73-учрашувини ўтказаётган Азиз Ҳайдаров ўзининг илк голини киритди.
Биринчи бўлим Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ устунлиги остида ўтди.