12:59 / 18.11.2015
7026

Асака шаҳрида “Бутунжаҳон талабалар куни”га бағишлаб Ёшлар фестивали ўтказилди

Кеча, 17 ноябрь Андижон вилояти Асака шаҳридаги  “Дўстлик” кинотеатрининг муҳташам залида “Бутунжаҳон талабалар куни”га бағишланган Ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларниннг талаба ёшлари иштирок этдилар.

Фестивал  аввалида Республика ва вилоят миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, ўқиш ва жамоат ишларида  ўрнак бўлаётган бир гуруҳ талабаларга туман ҳокимлиги ва “Камолот” ЁИҲнинг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида талабалар томонидан она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига содиқлик руҳидаги   саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ёш иқтидор эгалари  бадиий чиқишлари орқали диний экстризм, терроризм ва мафкурамизга зид бўлган ёт оқимларнинг салбий жиҳатларини таъсирли тарзда кўрсатиб бердилар. Истеъдодли спортчи ёшлар ўз чиқишлари, ёш рақс усталари ажойиб рақслари билан йиғилганларни хушнуд қилди.

Таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар барчани даврага чорлади.  Бир сўз билан айтганда, асакалик ёшлар тадбирдан бир олам таассурот олганлари аниқ.

Top