22:48 / 18.11.2015
3807

Физиклар графен ишлаб чиқаришни 100 марта арзонлаштириш йўлини ўйлаб топдилар

Глазго университети физиклари графен ишлаб чиқаришни тахминан 100 марта арзонлаштиришга имкон берувчи усулни ишлаб чиқишди. Келиб чиқиши россиялик Андрей Гейм ва Константин Новоселов томонидан яратилган графен ўзида қалинлиги бир атомни ташкил қилувчи углерод атомлари плёнкасини акс эттиради. Бу графен жуда эгилувчанлиги, мустаҳкамлиги, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги билан ажралиб туради. Графен олинишининг асосий услубларидан бири газ муҳитида кимёвий чўктириш ҳисобланади.

Бу усулда графен мис қатламга чўкади. Мис қатлам дастлабки ишловни талаб қилади, бу эса жараённинг анчагина қимматлашишига олиб келади. Scientific Reports журналида чоп этилган мақолада олимлар мис пластиналарнинг арзон турларидан саноатда кенг қўлланувчи графеннинг катта бўлакларини яратиш мумкин, дейишган. Мисол учун, графенни литийли аккумуляторларда манфий электрод сифатида ишлатиш мумкин.

“Биз ишлатаётган бозордаги мавжуд мис бир квадрат метри тахминан 1 доллардан сотилади, графен олишдаги мис эса одатда 115 доллардан олинади. Қимматроқ мис қўпинча ишлатилишидан олдин қайта ишловни талаб қилади, бу эса жараённи янада қимматроқ қилади ”. деб айтдилар олимлар.

Top