10:06 / 18.11.2015
3269

Испания ҳукумати "Реал" ва "Барселона" баҳси хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

Испания ҳукумати навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, унда Ла лига доирасида 21 ноябрь куни ўтказиладиган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс вақтида хавфсизлик таъминланиши масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда АР нашри хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Париждаги теракт туфайли "Эл Класико" баҳси бўйича ҳам хавотир олишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни ўтказилиши белгиланган Германия ва Голландия ўртасидаги баҳс теракт хавфи мавжудлиги туфайли бекор қилинди.

Top