10:03 / 18.11.2015
3088

ОАВ: A321 самолётида бомба йўловчи ўриндиғи остига жойлаштирилган бўлиши мумкин

Синай ярим оролида авиаҳалокатга учраган самолёт юкхонада эмас, балки йўловчилар салонида қўйилган бомбадан портлаган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”.

Нашрнинг маълум қилишича, ушбу хулосага Россия федераль хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган текширувлар сабаб келинган. Текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, портлаш эпимаркази самолёт бортининг орқа тарафида ҳаракатга келган. Қурилма ойнага яқин ўриндиқ остида жойлаштирилган бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, авиаҳалокатга теракт сабаб бўлгани аниқланганидан сўнг, Россия тергов қўмитаси мамлакат ЖКнинг 205 моддаси (“террористик акт”) ва ЖКнинг 263 моддаси (“ҳаво транспорти хавфсизлигини бузиш ва эксплуатация қилиш”) моддалари билан жиноий иш очган.

Top