11:49 / 18.11.2015
3121

ОАВ: АҚШ Ироқдан нефть сотиб олиш ҳажмини икки баробарга оширди

АҚШ 2015 йилнинг август-октябрь ойларида Ироқ нефти импорти ҳажмини икки баробарга ошириб, кунига 521 минг баррелга қадар етказди. Бу ҳақда CNN телеканали 17 ноябрь куни эълон қилди.

Телеканал Огайо штатининг Кливленд шаҳрида жойлашган ҳамда хом ашё манбалари нархлари тўғрисида маълумотлар олиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи Platts хусусий компанияси маълумотларидан фойдаланган. Қайд этишича, ОПЕК давлатларида ортиқча хом ашё йиғилиб қолгани, оқибатда унинг нархи тушиб кетаётгани сабабли Қўшма Штатлар Ироқдан нефть сотиб олиш ҳажмини оширган.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, ОПЕКнинг фаол аъзолари дунёдаги нефть захиралари ҳажмини 3 миллард баррелга қадар кўпайтирган. Тахминларга кўра, қазиб олиш миқдори 2015 йил охирига қадар кунига 1 миллион баррелга қадар ортади.

Top