07:26 / 18.11.2015
2676

Қирғизистон электр энергияни импорт қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

Қирғизистон ҳукумати электр энергияни импорт қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 17 ноябрда Қирғизистоннинг ёнилғи-энергетика мажмуаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича парламент қўмитаси йиғилишида энергетика соҳасини назорат қилувчи Қирғизистон иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Нурлан Содиқов маълум қилди.     

Содиқовнинг айтишича, ҳозирча ҳеч ким билан музокаралар олиб борилмаяпти. Шунингдек, етказиб бериладиган электр энергия ҳажми ҳам номаълум. “Барчаси сув омборларидаги сув сатҳи даражаси ва истеъмол ҳажмларига боғлиқ бўлади”, деб айтди Содиқов.

Top