11:31 / 18.11.2015
14143

Шоҳжаҳон Жўраев 80- йиллар хитини янгича талқинда ижро этди

Ўтган асрнинг 80- йилларида хитга айланган тароналардан бири – “Чекка бир қишлоқ” қўшиғи Шоҳжаҳон Жўраев томонидан янгича талқинда ижро этилди. Мазкур таронанинг шеъри ва мусиқаси Ҳалимжон Жўраевга тегишли.

Қўшиқ маҳорат билан ижро этилганидан сўнг унга таниқли клипмейкер Шуҳрат Мавлонов томонидан клип суратга олинди. Клип сценайрийси ҳаётий воқеаларга асосланган. Шу боис унда Шоҳжаҳон Жўраев ўз жамоаси билан биргаликда суратга тушди. Тасвирга олиш ишлари эса Паркент туманининг сўлим Сўқоқ қишлоғида бўлиб ўтди.

Хонанда продюсери Шуҳрат Усмоновнинг Kun.uz сайтига маълум қилишича, айни пайтда Шоҳжаҳон Жўраев қизғин ижод билан машғул. Деярли ҳар куни студияда янги тароналар устида иш олиб бормоқда. Шу билан бирга, 2016 йилнинг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилаётган жонли ижродаги концерт дастурига тайёргарлик ишлар ҳам бошлаб юборилган.

Top