07:11 / 18.11.2015
2665

Швеция Евро-2016 йўлланмасига эга бўлди

Швеция терма жамоаси Евро-2016 саралаш плей-офф босқичи доирасида Дания майдонида дуранг натижа (2:2) қайд этди. Дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган шведлар шу тариқа Франция майдонларида 2016 йилнинг ёзида ўтказиладиган турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жавоб ўйинининг 19-дақиқасида Златан Иброҳимович ўнг қанотдан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида унинг ўзи жарима зарбасини чиройли тарзда голга айлантирди.

Иккинчи гол амалда йўлланма тақдирини ҳал қилди. Боиси, қолган дақиқаларда данияликлар 4та гол ура олишмасди. Аммо Дания ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Евро-2016 саралаш плей-офф
Дания – Швеция 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 19 Иброҳимович, 0:2 – 76 Иброҳимович, 1:2 – 81 Поульсен, 2:2 – 90 Вестергор.
Дания – Шмейхель, Аггер, Якобсен, Кьер, Дурмиси (Вестергор, 83), Дилэйни (Крон-Дели, 46), Эриксен, Хейбьерг, Йоргенсен, Бендтнер (Расмуссен, 60), Поульсен.
Швеция – Исакссон, Бенгтссон (Ольссон, 86), Гранквист, Юханссон, Люстиг, Чельстрем (Свенссон, 69), Левицки, Ларссон (Хильемарк, 81), Форсберг, Берг, Иброҳимович.
Огоҳлантиришлар: Бенгтссон (10), Дурмиси (51), Поульсен (58), Ларссон (70), Хейбьерг (77).
Биринчи ўйин – 1:2.

Top