09:34 / 18.11.2015
4633

Туркиялик мухлислар Грецияга қарши ўйин арафасида 1 дақиқалик сукут ўрнига ҳуштакбозлик қилишди

УЕФА ҳомийлигидаги ўйинларда Париж теракти қурбонлари хотирасига ҳурмат сифатида 1 дақиқалик сукут сақланишига келишиб олинганди.

17 ноябрь куни Туркия ва Греция ўртасидаги ўртоқлик учрашуви арафасида эса мухлислар бу келишувга амал қилишмади.

Майдондаги футболчилар 1 дақиқалик сукут сақлаб, елкама-елка туришган вақтда трибунадаги мухлислар "Аллоҳу Акбар" сўзларини такрорлаб туришди.

Ўйин 0:0 ҳисобида якунланган.

Top