10:10 / 19.11.2015
2668

“Утро с Юлией Высоцкой” кўрсатуви чоғида рекламанинг баландлиги туфайли иш қўзғатилди

Россия Федерал аксилмонопол хизмати НТВ телеканалига нисбатан эфирда трансляция қилинаётган реклама баландлиги даражасининг оширилиши муносабати билан иш қўзғатди. Бу ҳақда идоранинг расмий сайтида хабар қилинди.

Хабарномада айтилишича, “Утро с Юлией Высоцкой” кўрсатуви чоғида рекламанинг баландлиги белгиланган меъёрлардан ошиб кетган. Бу эса “Реклама ва анонслар тўғрисида”ги федерал қонун нормаларига мувофиқ келмайди.

Қонунга мувофиқ, реклама баландлиги даражаси 1.5 дБ қилиб белгилаб берилган.
Иш 2015 йил 11 декабрида кўриб чиқилади.

Top