15:03 / 19.11.2015
5336

ЕИ Россияга қарши санкцияларни узайтиришнинг уч йўлини кўриб чиқмоқда

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни узайтиришнинг уч йўлини кўриб чиқмоқда. The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, булар орасида 3-4 ойга мўлжалланган чеклов чоралари ҳам бор.

“Евроиттифоқ кўраётган чоралар ичида уч хил муддатлилари бор: йиллик, ярим йиллик ва 3-4 ойлик. Охирги чора ЕИ Россия Украина масаласида ён бераётганини сезгандагина амалга оширилади”, - дейилади ташкилот хабарномасида.

Россияга қарши иқтисодий ва сиёсий чеклов чоралари 2014 йил ёзида жорий этилган бўлиб, Қрим ярим оролининг оккупация қилиниши билан боғлиқ равишда амал қилиб келмоқда. Шунингдек, сабаблар сирасида Украина шарқидаги айирмачи ҳаракатларнинг Россия томонидан қўллаб-қувватланиши ҳам бир неча маротаба кўрсатилган.

Top