19:16 / 19.11.2015
6039

ОАВ: тантиқ фарзандлар қаердан пайдо бўляпти?

Бугунги ёшлар орасида айрим ҳолларда ортиқ даражада арзанда ва тантиқ фарзандлар учраётгани, улар нафақат ота-оналарига, балки атрофдаги бошқа одамларга ҳам муаммо келтириб чиқараётгани “Оила даврасида” газетасининг навбатдаги сонида чоп этилган мақолада таъкидлаб ўтилди.

“Меҳрсизлик бир фожиа бўлса, унинг ҳаддан зиёди ҳам худди шундай натижа келтиради...”, - дейилади материалда.

“Айрим ўзига тўқ оилаларда арзанда боланинг оддий бир юмушни уддалаши ҳам баъзан катта ютуқ деб баҳоланади, - сўзида давом этди журналист. – Айтайлик, ўзи шундоғам ечиши лозим бўлган масалани уддалай қолса, ота-онаси уни иқтидор соҳиби санай бошлайди. Натижада ўзини ҳақиқатдан ҳам иқтидорли, деб баҳоловчи тоифа вужудга келди. Бугун мана шу тоифадаги ёшлар учун ота-она меҳри ижтимоий суғурта шаклига, истаганча фойдаланиш мумкин бўлган «битмас-туганмас» хазинага айланмаяптими?”.

Муаллиф ота-оналарни тарбия масаласига диққатлироқ бўлишга чақириб қолди.

Top