12:29 / 19.11.2015
5900

Роналду Байрут теракти вақтида ота-онасидан ажраган бола билан учрашади

"Реал" жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду Ливаннинг Байрут шаҳридаги теракт туфайли ота-онасидан ажраган 3 ёшли етим бола Ҳайдар Мустафо билан учрашади.

12 ноябрь куни Байрут шаҳрининг гавжум қисмида 2та теракт содир этилиши туфайли 43 киши ҳалок бўлган ҳамда 239 киши жароҳатланганди.

Теракт содир этилган вақтда Ҳайдар Мустафонинг ота-онаси шу ҳудудда бўлган ва ўлим топишган.

Ливанлик журналист Рана Ҳарби Ҳайдарнинг тақдири ҳақида Твиттер орқали ёзади ва бундай твитларида #CristianoMeetHaidar ҳэштегидан фойдаланади. Бу твитлар қисқа вақт ичида бошқа интернет фойдаланувчилари эътиборини ўзига тортади. "Реал"нинг ливанлик мухлислари жамияти ташаббуси билан бу ҳақда жамоага маълум қилингач, шундай учрашув ўтказишга келишилади.

Top