18:25 / 19.11.2015
3125

RT телеканалининг Тель-Авивдаги таҳририятига ҳужум уюштирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Russian Today телеканалининг Тель-Авив шаҳрида жойлашган офисига номаълум шахс пичоқ билан қуролланган ҳолда бостириб кириб, ходимларга ҳужум қилди. Бу ҳақда телеканал сайтида маълум қилинган.

Қайд этилишича, ушбу ҳужум оқибатида яна 3 киши жароҳатланган.

"Биз ерда ётган жасадларни кўрдик, қичқириқларни эшитдик. Таҳририят биносида ваҳима кўтарилган. Одамлар офис ичида баррикада ҳосил қилишган", дея маълум қилган телеканал сухандони Паула Слайр жонли эфир вақтида.

 

Ҳужум қилувчи шахс офисни тарк этган ва айни вақтда озодликда қолмоқда.

Телеканал офисига полиция вакиллари етиб келишган ва текширув ишларини олиб боришмоқда.

Top