11:13 / 19.11.2015
3954

Сардобаликлар автойўллар аҳволидан нолимоқда

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидан ўтувчи автомобиль йўллари кўп йиллардан буён ёмон аҳволда қолиб келмоқда. Шу боис туман аҳли матбуотга мурожаат қилишга қарор қилди.

Туманда яшовчи Д. Саттарова “Адолат кўзгуси” газетаси таҳририятига мурожаат йўллаб, Сардоба, Даштобод йўлларининг носозлиги, айниқса, ичимлик суви муаммоси қийинчилик туғдираётгани боис бундай камчиликларни бартараф этишда ёрдам сўраган.

Шикоят кўриб чиқилгач, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Турсунмуродов унга ўз муносабатини билдирди. У реконструкция ва таъмирлаш бўйича кўзда тутилган бир қатор режаларни санаб ўтиб, яқинда йўллар таъмири ва ичимлик суви таъминоти масалалари яхшиланишини таъкидлаб ўтди.

Top