18:12 / 19.11.2015
2777

Теҳрон АҚШ ва ЕИ 2016 йил бошига санкцияларни олишига ишончи комиллигини айтди

Теҳрон АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Эронга киритилган иқтисодий ва молиявий санкциялар 2016 йил январи бошига олинишига ишончи комиллигини айтди, деб хабар бермоқда Эрон саноат, конлар ва савдо вазири биринчи ўринбосари Мўжтоб Хусравтожга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз декабрда, максимум январь бошида тўсиқлар олинишини кутмоқдамиз. Биз санкциялар ҳам ЕИ, ҳам АҚШ томонидан олинишини кутмоқдамиз”, деб айтди Хусравтож.

Хусравтожнинг фикрича, Эрон “халқаро бозорларда ишлаш учун мақбул вазиятга эга бўлиши мумкин”. “Асосий масала – кўп қийинчиликлар яратган банк санкциялари, январда улар бошқа бўлмайди”, деб таъкидлаб ўтди Хусравтож.

Top