23:48 / 19.11.2015
8470

Туркия президенти барча мусулмонлар террорчи деган фикрни қаттиқ танқид қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон террорчиларга қарши мусулмон давлатлари иштирокида ягона фронтни шакллантириш борасидаги таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Туркия газетаси Hurriet хабар бермоқда.

“Мен террорчиларга қарши барча мусулмон мамлакатлари раҳбарларининг бирлашиб, ягона фронт остида кураш олиб боришлари таклифи билан чиқаман”, — деди Эрдўғон.

Шунингдек, Туркия президенти барча мусулмонлар террорчилар деган фикрни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай динга алоқадор инсон ёмон иш қилиши мумкин ва агарда кимда-ким Исломни ИШИД билан боғласа хато қилади.

Top