09:37 / 20.11.2015
3215

БМТ: Марказий Осиё гиёҳванд моддаларни бошқа мамлакатларга транзит қилиш бўйича учинчи ўринда

Марказий Осиё гиёҳванд моддаларни бошқа мамлакатларга транзит қилиш бўйича учинчи ўринда турибди. Бу ҳақда БМТ ўтказган матбуот анжуманида хабар қилинди.

БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Қирғизистон дастурий офиси раҳбари Александр Федуловнинг сўзларига қараганда, минтақада гиёҳванд моддаларни етказиб берувчи асосий давлат Афғонистондир.

“Наркотикларнинг 40 фоизи Покистонга кетади, 30 фоизи Болқон йўналиши бўйлаб олиб ўтилади, 30 фоизи шимолий йўналишда Қозоғистон ва Россия томон кетади. Марказий Осиё гиёҳванд моддаларни ўтказиш бўйича учинчи ўринда. Қирғизистонга бу ҳажмнинг 5 фоизи тўғри келади”, - деди Федулов.

Top