14:10 / 20.11.2015
3269

Мудофаа вазирлиги: Украина ИШИДга қурол-яроғ етказиб бермаган

Украина хорижий ОАВда пайдо бўлган маълумотларни инкор қилиб, ИШИДга қурол-яроғ етказиб беришга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни инкор қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг мудофаа вазирлиги баёнот тарқатди.

“Украина хабарларда тилга олинган Хитойнинг FN-6 зенит-ракета комплексларини ишлаб чиқармайди ва сотиб ҳам олмаган, шунингдек, уларни ўтказиш учун транзит тақдим этмаган. Бундан ташқари, FN-6 Украина қуролли кучлари ёки бошқа қуролли қўшилмалари қуролланишида ҳеч қачон бўлмаган”, - дейилади хабарномада.

Илгарироқ хорижий матбуотда Қувайт ТИВга таянилган ҳолда Украинадан ИШИДга қурол етказиб бераётган 6 кишилик гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Top