14:48 / 20.11.2015
2446

Обама малазияликларни конфессиалараро мулоқот қуришга чақирди

АҚШ президенти Барак Обама Малайзиянинг ислом динига эътиқод қўйган ёшларига мурожаат қилиб, уларни Париждаги ҳужумларга олиб келган қўрқинчли қарашлардан узоқ юришга чақирди.

“Сиз ўрнак бўла олишингиз мумкин. Нафақат қаттиққўл экстремизмга қарши туриш, балки конфессилараро мулоқот қуриш, бағрикенгликни ривожлантириш зарур”, - унинг сўзларини келтиради Associated Press агентлиги.

Обама, шунингдек, ёшларни одамларни этник, диний ёки бошқа белгиларга кўра ажратишга олиб келадиган қарашлардан воз кечишга чақирди.

Top