16:46 / 20.11.2015
3326

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ОЧ арафасидаги йиғин доирасида 7та ўртоқлик учрашуви ўтказади

2016 йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришни бошлайдиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг назорат ўйинларидаги рақиблари номи аниқ бўлди.

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, 30 ноябрда Тошкентда йиғиладиган жамоа 2-14 декабрь ва 19-28 декабрь кунлари Дубайда йиғин ўтказади.
2-9 январь кунларига мўлжалланган якуний йиғин ҳам Дубайда ўтиши мўлжалланган. Кейин олимпиячилар Доҳа шаҳрига йўл олади ва 13 январда Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши учрашув билан Осиё Кубогидаги иштирокини бошлайди.

"Терма жамоалар маркази" олиб борган музокаралар якунида жами 7 назорат учрашуви ташкил этилишига эришилган.

Рақиблар ва ўйинлар саналари қуйидагича:

7 декабрь - "Ал Васл" (БАА)
13 декабрь - Япония
20 декабрь - КХДР
23 декабрь - БАА
27 декабрь - Қатар
4 январь - Хитой
6 январь - Иордания

Top