13:34 / 20.11.2015
5166

Қирғизистонда 2018-2020 йилларда зилзилалар энг юқори чўққисига чиқиши башорат қилинмоқда

Қирғизистонда 2018-2020 йилларда зилзилар содир бўлиши энг юқори чўққисига чиқиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда КирТаг Қирғизистон Фанлар академиясининг Зилзилаларни башорат қилиш институти олими Эрнест Мамиров маълумотларига асосланиб хабар қилди.

“Дунёда, шу жумладан, Непал ва Афғонистонда кўплаб вайронагарчиликлар ва қурбонларга сабаб бўлган бир нечта йирик зилзилар рўй берди. Бўлиб ўтган ер силкинишлари сабабли бизда ҳам фаоллашув кузатилди. Биз ушбу мамлакатлардаги каби зилзилаларни кутаётганимиз йўқ,

бироқ 2018-2020 йилларда Қирғизистонда 6-7 баллгача бўлган зилзилалар чўққисига чиқиши эҳтимоли бор”, - деди Мамиров.
У мамлакат жанубида катта хавотирлар келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этиб ўтди. Айнан жанубий вилоятларда 60-70 фоиз зилзилалар содир бўлади.

Top