22:50 / 20.11.2015
15721

Россиянинг бир дона авиазарбаси оқибатида 600 жангари йўқ қилинди

Россия ҳарбий авиацияси томонидан Сурияга берилган авиазарбалардан бири натижасида 600 га яқин жангари йўқ қилинди, деб маълум қилди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

“Жангарилар катта талофат кўрмоқда. Қанотли ракеталар билан биргина Дайр-аз-Зўрдаги объектларнинг бирига берилган зарбалар натижасида 600 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди”, деб айтди Шойгу.

Шойгу Владимир Путинга 23 та жангариларни тайёрлаш базаси, 19 завод ва 47 та омбор йўқ қилинганини маълум қилди.

“Умумий ҳисобда ҳаво операцияси давомида стратегик ва тезкор-тактик авиация 522 та парвоз амалга оширди, ҳаво ва денгиздан 101 та қанотли ракета учирилди, 1,4 минг тонна турли мақсаддаги бомба ташланди. Ҳаммаси бўлиб душманнинг 826 та объекти йўқ қилинди”, деб қўшимча қилди мудофаа вазири.

Путин ҳарбийларнинг ҳисоботлари билан танишиш пайтида террорчилар билан кураш муваффақиятли кетаётгани, бироқ бу камлик қилишини таъкидлаб ўтди.

Top