10:17 / 20.11.2015
3090

Трамп АҚШда мусулмонлар ҳақидаги маълумотлар базасини ташкил қилмоқчи

АҚШ президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод ҳисобланмиш Дональд Трамп мамлакатдаги мусулмонларни кузатишни осонлаштириш мақсадида маълумотлар базасини ташкил қилишга зарурат пайдо бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

"Мен албатта шундай қиламан. Буни ўзим учун белгилаб олганман", дейди Трамп Айовадаги сайловчилар билан учрашув вақтида NBC News телеканали мухбирига берган интервьюсида.

Бироз олдинроқ, Трамп АҚШда масжидларни ёпиб қўйишни “жиддий ўйлаб кўришга” чақирганди.

Top