14:18 / 20.11.2015
10346

Хоразмда 39 нафар мансабдор шахснинг жиноятлари фош этилди

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди “Хоразмавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотининг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, ташкилот билан ҳамкор бўлган хусусий корхоналар раҳбарлари, шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, вилоят давлат солиқ инспекцияси, АТ “Асака банк” вилоят филиалининг масъул ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, жиноий гуруҳга “Хоразмавтойўл” ҲЙФТ директори Ш. Рўзметов раҳбарлик қилган. Ушбу гуруҳ аъзолари турли ноқонуний йўллар билан 2.5 млрд сўм пулни ўзлаштиргани аниқланди. Бу пул йўл қурилиши учун ажратилган давлат маблағлар ҳисобидан ўзлаштирилган.

Таъкидланишича, етказилган зарарнинг 1.8 млрд сўми айбдор шахслар томонидан қопланган.
Судланган барча 39 киши айбдор деб топилиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланди.

Top