20:38 / 21.11.2015
3452

Элдар Рязанов шифохонага ётқазилди

Россиялик режиссёр ва Собиқ иттифоқ халқ артисти Элдар Рязанов Москва шифохоналаридан бирига ётқазилди, деб маълум қилди унинг оиласи. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Элдар Александровичнинг аҳволи бир қатор ҳаёт кўрсаткичлари бўйича ёмонлашди. Заифлик кучайиб бормоқда. Таҳлиллар яхши чиқмаган. Биз бугун уни текширувдан ўтказиш ва малакали шифокорлик кўмаги кўрсатиш учун шифохонага ётқазишга қарор қилдик. Уни марказий шифохоналардан бирига олиб борамиз”, деб айтишди режиссёр оила аъзолари.

Режиссёр аввалроқ ҳам шифохонага ётқазилган эди, жумладан август ойида унда қон томирларини тозалаш амалиёти ўтказилган.

Top