15:53 / 21.11.2015
2792

Игорь Сергеев 23 та гол билан Олий лига тўпурарига айланди

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев жорий мавсум Олий лига тўпурарига айланди.

Ҳужумчи "Андижон"га қарши кечган сўнгги тур учрашувининг 72-дақиқасида пеналтидан ва 84 дақиқада ўйиндан гол киритишга муваффақ бўлди. Ушбу аниқ зарбалардан сўнг сўнг Сергеевнинг ҳисобидаги голлар сони 23 тага етди ва Олий лига тўпурарлигини қўлга киритди.

Бу борада унга рақобат қилган "Қизилқум" ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобовда 21 та гол бор. "Қизилқум" кеча сўнгги турда "Нефтчи"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ва Ваҳобов ўз ҳисобига гол ёздира олмаган.

Top