10:24 / 21.11.2015
3222

Кэмерон: БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюция бутун дунёни ИШИДга қарши бирлаштиради

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияни ИШИД террорчилик ҳаракатига қарши бутун дунёни бирлаштирган муҳим лаҳзалар, деб атади.

"ИШИД бўйича БМТ резолюцияси — ўта муҳим вазиятдир. Бугун бутун дунё ИШИДга қарши бирлашди", — дейилади Буюк Британия бош вазир томонидан тақдим этилган баёнотда.

Унинг сўзларига кўра, овоз бериш якуни “Террорчиларга ҳал қилувчи зарба бериш ва Суриядаги халқаро ҳаракатларни янада кенгайтиришни кўрсатиб берди”.

У, шунингдек, мамлакат парламентидан Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар уюштиришга рухсат олишга ҳаракат қилаётганини ҳам таъкидлаб ўтган. Маълумот учун, Буюк Британия ҳукуматида Ироқ ҳудудида ҳаво ҳаракатлари олиб боришга рухсат бор, аммо Сурия учун йўқ.

Top