18:39 / 21.11.2015
4817

Малидаги меҳмонхонага ҳужум вақтида 6 нафар россиялик ҳалок бўлган

Россия ТИВ томонидан тасдиқланишича, 20 ноябрь куни Мали пойтахтига амалга оширилган террорчилик ҳужуми вақтида 6 нафар россиялик ҳалок бўлган.

"Меҳмонхонага ҳужум содир бўлган вақтда ресторанда бўлган истиқоматчилар ўққа учраган. Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари россиялик эди", дейилади хабарда.

Бироз олдинроқ, Малидаги клиникага ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Россиянинг Малидаги элчиси Алексей Дульян ташриф буюргани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь тонгида Бамако шаҳридаги Radisson Blu меҳмонхонасига жангарилар босқини уюштирилди. Улар меҳмонхонада яшаётган ва хизматчилардан иборат 170 кишини гаровга олишган.

Мали ҳукумати, Франция, АҚШ ва БМТ аскарлари ҳамкорлигида ўтказилган қутқарув амалиёти орқали асирдагилар озод этилган.

Мали президенти меҳмонхонада бўлганларнинг 19 нафари ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Малида 3 кунлик мотам эълон қилинган ва 10 кунлик фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.

Top