18:56 / 21.11.2015
2705

"Қайрат" Қозоғистон кубоги учун баҳсда "Астана"ни мағлуб этди

Бугун, 21 ноябрь куни Қозоғистон кубогининг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритган "Астана" ва кумуш медаль совриндори "Қайрат" тўқнаш келди.

Олмаоталиклар иродали ғалабани қўлга киритиб (2:1), кетма-кет иккинчи, ўз тарихларида эса еттинчи марта Қозоғистон кубоги соҳибига айланишди.

Қозоғистон пойтахтидаги "Астана Аренада" кечган финал баҳсини туркиялик ҳакам Жунайт Чақир бошқариб борди.

Қозоғистон кубоги, финал
«Астана» – «Қайрат» – 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – Твумаси (28), 1:1 – Деспотович (48), 1:2 – Деспотович (70)
Ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия).

Top