09:03 / 21.11.2015
5343

Reuters: Россия Ливанни уч кунлик ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказиши ҳақида огоҳлантирди

Россия Ливан ҳукуматини Ливан фуқаролик авиацияси парвозларига таъсир қилиши мумкин бўлган уч кунлик ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказишни режалаштираётганидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Миллий янгиликлар агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.  

Агентлик Россия флотининг телеграммасига иқтибос келтирмоқда, унда манёврларни маҳаллий вақт билан ярим тунда бошлаш режалаштирилаётгани таъкидланган.

Россия Мудофаа вазирлигида ушбу ҳолат юзасидан изоҳлар беришдан бош тортишди. 

Daily Star Lebanon нашри Байрутдаги халқаро аэропортга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, яқин уч кунда Россия машғулотлари туфайли Ливан ҳаво ҳаракатида узилишлар кутилмоқда.

Аввалроқ Ливан ташқи ишлар вазири Жаброн Босил Байрут террорчиликка қарши курашда Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкинлигини айтган эди.

Top