13:23 / 21.11.2015
5052

Россиялик ҳарбий зобит 17 та танкнинг турли қисмларини сотиб юборди

Россиянинг Псков туманида 17 танкнинг қисмларини сотиб юборган ҳарбий зобит ҳибсга олинди. Суд ҳарбийни давлатга 125 миллион рубль миқдорида зарар келтирган, деб топди.

Псков ҳарбий горнизон суди майор Олег Заульскийни ҳарбий полигонда нишон бўлиб хизмат қилган 17 танкнинг турли қисмларини сотганлиги устидан ҳукм эълон қилди. Ҳарбий давлат мулкини талон-тарож қилишда айбланган, деб ёзади FlashNord.

Бундан ташқари, жиноятчи уч ҳарбий транспорт воситасини фуқароларга сотганликда ҳам айбланмоқда. Зобитнинг давлатга келтирган моддий зарари миқдори 125 миллион рубль деб баҳоланган. Заульский суд қарори билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Top